Ўзбекистон | 23:00 / 21.11.2018
18964
1 дақиқада ўқилади

Хорижлик талабалар сони бўйича Хоразм етакчилик қилмоқда

Фото: Урганч давлат университети

Маълумки, таълим инвестицияси ҳам мамлакат ҳаётида муҳим йўналишлардан бири бўла олади. Дунёнинг ривожланган давлатлари бундай инвестиция жалб қилиш, яъни ўз таълим даргоҳларида хорижлик талабаларни ўқитиш орқали миллиардлаб маблағларнинг ўз иқтисодларига киришига эришадилар.

Ўзбекистон ҳам бу йўналишда аста-секин қадамлар ташлашни бошлади. Инновация вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда 2377 нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг сони энг кам бўлган вилоят Наманган (2 нафар). Бу борада биринчилик кўпчилик ўйлаганидек пойтахт Тошкент шаҳрида эмас (293 нафар), аксинча ОТМлари сони учта бўлган узоқ Хоразм вилояти (1322 нафар). Иккинчи ўринни эса Бухоро вилояти эгаллаган (567 нафар).

Қуйидаги инфографикада ҳудудлар кесимида хорижлик талабалар сони ва улардан келиб тушган маблағ миқдори кўрсатилган:

Мавзуга оид