Одил Аҳмедов Ўзбекистонга қайтиши ва Бабаян мураббийлигидаги терма жамоага етишмаган жиҳат ҳақида гапирди
«Шанхай СИПГ» яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди. У KUN.UZ билан суҳбатда Ўзбекистон чемпионатига қайтган тақдирда қайси клуб либосини кийиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмаганини айтиб ўтди.
«Буларнинг ҳаммаси миш-миш. Ҳали бир йил шартномам бор, буни ўзим бекор қила олмайман. Шунинг учун ҳали қайси жамоада тўп суришимни ўйлаб ҳам кўрганим йўқ», деди Одил Аҳмедов.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори, шунингдек, Самвель Бабаян қўл остида ЖЧ-2018 саралашининг муваффақиятсиз якунланганига ҳам изоҳ бериб ўтди.
«Самвел Бабаян бошчилигида вазиятларга сўнгги нуқтани қўядиган футболчилар етишмади. Чунки яхши футболчилар йиғилганди, ҳаракат қилдик. Охирида битта гол етишмади. Шунинг учун ҳам Жаҳон чемпионатидан қолиб кетдик», - дейди Аҳмедов.
Интервьюнинг тўлиқ варианти билан KUN.UZ`нинг YouTube ва Mover`даги каналларида танишишингиз мумкин.
Видео: Tas-IX
Видео: Youtube.com
Мавзуга оид
14:32 / 29.06.2024
Расман: «Навбаҳор» ва Бабаян ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишди
13:00 / 12.11.2022
Пойтахт клубларининг 21 йиллик ҳукмронлиги давом этадими? Тошкентда дерби, Кападзе – Бердиев, Қосимов Бабаянга қарши
19:03 / 14.09.2022
ЎФА журналистга тазйиқ ўтказган Самвел Бабаянга чора кўрди
16:54 / 12.09.2022