22:10 / 21.11.2018
7612

Трамп нефть нархи пасаяётгани учун Саудия Арабистонига миннатдорлик билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп нефть нархи пасаяётгани ижобий ҳолат эканлигини айтди ва бунинг учун Саудия Арабистони ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

“Нефть нархи пасаймоқда, ажойиб! Америка ва бутун дунё учун солиқлар камайгани каби! Завқланинг! 54 доллар, ваҳоланки 82 доллар эди. Саудия Арабистонига раҳмат, бироқ келинг нархларни янада кўпроқ туширамиз!”, деб ёзган Трамп твиттердаги саҳифасида. 

Нефть бозорига Трампнинг Саудия Арабистони унинг нефть нархини паст даражада ушлаш чақириғига “жавоб бераётгани” ҳақидаги гаплари салбий омил бўлди. Бундай баёнот ОПЕК+ якунда 2019 йилда нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келиша олмаслиги юзасидан хавотир уйғотган. 

Top