Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ишонч қоғозисиз автомобиль бошқарган шахс пиёданинг умрига зомин бўлди
Андижон вилоятининг Избоскан туманида 2018 йил 20 ноябрь куни Пахтаобод туманида яшовчи А.Т. укаси номидаги “Ласетти” русумли автомашинани ишонч қоғозисиз “Қораёнтоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Чувама-Пахтаобод” йўлининг 2-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар, “Қораёнтоқ” МФЙда яшаган У.М. ва К.З.ни уриб юбориб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги симёғочга бориб урилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада У.М. олган жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган, К.З. ва ҳайдовчи А.Т. касалхонага ётқизилганлар.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:44
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
08:21 / 25.06.2026