Жаҳон | 21:47 / 22.11.2018
10380
2 дақиқада ўқилади

Британиялик депутатлар парламентда футбол ўйнагани учун жазоланишди

Фото: The Times

Жамоатчилик палатаси спикери Жон Беркоу Британия парламенти қуйи палатаси мажлислар залида футбол ўйнаган британиялик депутатларга ҳайфсан эълон қилди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Беш нафар аёл депутат қонунчилар аёллар жамоаси таркибида футбол ўйинида қатнашиши лозим эди, аммо улар овоз бериш вақтига тўғри келиб қолгани учун ўйинда иштирок эта олишмади. Беркоу аёлларга залда футболчилар либосида суратга тушишга рухсат берди. Фотосессиядан сўнг Шотландия миллий партияси аъзоси Ханна Барделл тўп билан муомала қилди ва депутатлар буни видеога олишди. Спикер бу ҳолатни номақбул деб топди.

"Бутун палата номидан айтаманки, бизнинг тарихий залимиздан бундай турдаги фаолият учун фойдаланмаслик даркор. Ҳамкасбларим агарда мажлислардан бўш вақтларда залга меҳмонлар ташрифи уюштирилмайдиган бўлса, залдан фойдаланиш бўйича мени хабардор қилишлари зарурлигини эслатиб қўймоқчиман", — деди Жон Беркоу.

Қуйи палата спикери бу ҳолат учун барча иштирокчилар узр сўраганлигини маълум қилган.

Мавзуга оид