Хитой Dolce & Gabbana билан боғлиқ можаро дипломатик жанжалга айланмаслигига умид қилмоқда
Хитой Италиянинг дунёга машҳур Dolce&Gabbana мода бренди билан боғлиқ можаро дипломатик жанжалга айланиб кетмаслигига умид қилади, деди Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан.
Аввалроқ Dolce&Gabbana Шанхайдаги модалар кўргазмасининг реклама ролиги намойиши ва компания асосчиларидан бири номидан айтилган изоҳлар учун жанжал марказида қолганди. Компания ирқчилик ва сексизмда айбланди, шоу эса бекор қилинди. Можаро бренднинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларида хитойлик модель қиз чўплар билан итальян таомлари - пицца, спагетти ва канноли еяётгани, кадр ортида эса эркак киши унга қийин масалани қандай ҳал қилиш мумкинлигини ўргатиб гапиргани акс этган видеоролик жойлаштирилганидан сўнг келиб чиқди.
Можаро ортидан Хитойдаги йирик интернет савдо платформалари сотувдан Dolce&Gabbana маҳсулотларини олиб ташлашди.
Хитой шоу-бизнесининг аксарият таниқли вакиллари мазкур видеони ирқчилик руҳида деб баҳолашди ва бренд билан алоқаларни узишларини маълум қилишди.
Бунинг устига, Instagram тармоғида видеороликка гўёки компания асосчиларидан бири Стефано Габбана номидан Хитой ва хитойликларни таҳқирловчи изоҳлар ёзилгани вазиятни янада мураккаблаштирди. Кейинроқ бренд Габбананинг аккаунти бузиб кирилганини маълум қилди ва тармоқдаги изоҳлар учун узр сўради.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023