Жаҳон | 20:19 / 22.11.2018
5583
2 дақиқада ўқилади

Интернетда AliExpress’ни нусхаловчи юзлаб хавфли сайтлар аниқланди

Фото: Justin Sullivan / Getty Images

Мутахассислар интернетда Хитойнинг AliExpress сайтини нусхаловчи 400 дан кўпроқ сайтни аниқлашди. Фирибгарлар хорижда “Қора жума” деб аталувчи савдолар арафасида шу тариқа фаоллашишган. Бу ҳақда Group-IB компанияси баёнотида айтилган. 

Фирибгарлар AliExpress’га ўхшаш номли сайтларни яратиб, уларни AliExpress’даги каби рангларда безаб, унинг логотипидан фойдаланишмоқда. Маълум қилинишича, бундай сайтларга ойига 200 минггача киши кириши ва харидор учун зарар катта маблағни ташкил қилиши мумкин.

Фирибгарлар AliExpress’дан ташқари, онлайн-савдо билан шуғулланувчи бошқа интернет-майдончаларни ҳам нусхалашмоқда.

Маълум қилинишича, Brand Protection жамоаси бундай сайтларнинг (198 та) йирик тармоғини аниқлаган. Ундаги домен номларнинг аксарияти 2018 йил августида сотиб олинган ва Марказий Америкадаги Белиз давлатида қайд қилинган бир хостинг-провайдер – ISPIRIA Networks Ltd’га эга.

Жиноятчиларнинг мақсади қалбаки маҳсулотларни сотиш ёки кредит карталардан маълумотларни ўғирлаш бўлиши мумкин.

Мавзуга оид