Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: «Барселона» Неймарни қайтариш бўйича музокара олиб бормоқда
Фото: Getty Images
«Барселона» раҳбарияти ҳужумчи Неймарни «Пари Сен-Жермен»дан клубга қайтаришга ҳаракат қилиб кўриш тўғрисида қарор қабул қилди.
Goal маълумотига кўра, кўк-анорранглилар раҳбарлари бразилияликнинг вакиллари билан алоқага чиқиб, Неймар трансфери борасида таклиф беришга тайёр эканликлари ҳақида билдиришган. Бироқ, бунда унинг ўзи келишув ташаббускори бўлиши талаб этилади.
26 ёшли Неймар 2017 йилнинг ёзида «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 млн евро эвазига ўтди. Таъкидланишича, унинг парижликлар билан шартномасида, у кимдир шу пулни таклиф қилса, клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида банд бор.
Мавзуга оид
14:07 / 19.01.2026
«Барса»да мағлубият, ван Персининг ўғлидан шедевр голлар
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
12:00 / 08.01.2026
«Сити»да ғалабасиз серия, «Барса» жавобсиз 5 та гол урди. Кун ўйинлари
12:27 / 22.12.2025