Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» Канте билан шартномани узайтирди
Фото: Darren Walsh/Chelsea FC via Getty Images
«Челси» яримҳимоячи Нголо Канте билан узоқ муддатли янги шартнома тузди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.
Франциялик футболчи ва «кўклар» ўртасидаги янги битим 5 йилга мўлжалланган бўлиб, 2023 йил ёзигача амалда бўлади.
Маълумот учун, Канте «Челси»га 2016 йил ёзида «Лестер Сити»дан келиб қўшилган эди. У «тулкилар» билан сенсацион тарзда АПЛ чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг «аристократлар» сафига кўчиб ўтган, унинг трансфер қиймати 35,8 млн еврони ташкил этганди. У янги жамоаси сафидаги илк мавсумида ҳам яна Англия чемпиони бўлишга эришди.
Шу ҳафта бошида Нголо «Челси» тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши ҳақида хабар тарқалган эди. Эндиликда унга йилига 17 млн евро тўланиши тахмин қилинмоқда. Бу – аввалги маошидан 8,2 миллионга кўпроқ дегани.
Мавзуга оид
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
12:32 / 22.01.2026
«Барса»да камбэк, «Қорабоғ»да яна ғалаба. Кун ўйинлари
14:28 / 09.01.2026
Телевидениедан мураббийликка ўтган, Рунига ёрдамчилик қилган – «Челси»даги янги «ноунейм» ҳақида
13:35 / 05.01.2026