Миржалол Қосимов Ўзбекистонда VAR тизимини татбиқ этилишига муносабат билдирди
«Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 31-туридан ўрин олган «Металлург»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Қайд этилган натижадан хурсандман. Ўйиндан ҳам қониқиш хосил қилдим дея оламан. Қолаверса, совуқ бўлса ҳам бугун ўйинни кўриш учун келган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Шогирдларимдан мамнунман, улар билан фахрланаман. Қор ёғган бўлса-да улар ишқибозларга манзур бўладиган ўйин кўрсатишга уринишди.
Балким яқин келажакда Ўзбекистонда ҳам VAR тизимини татбиқ этилиши мумкин экан. Бу яхши янгилик бўлар эди, деб ўйлайман. Яхши янгилик ва ўзгаришлардан қўрқмаслик керак. Баъзан йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни VAR орқали бартараф этиш мумкин. Агар бу нарса бизда ҳам татбиқ этилса, бунга жуда ижобий муносабатда бўламан», - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» мавсумни 4-ўринда якунлади.
Мавзуга оид
21:55 / 19.10.2024
Суперлига ўйини ярим соатга тўхтаб қолди. ПФЛ ўйин комиссарининг ИИБ бўлинмасига олиб кетилиши бўйича баёнот берди
12:13 / 17.06.2024
Суперлига. Алижонов қайтган марказий ўйинда кучлар тенг келди — фотожамланма
14:08 / 13.05.2024
«Ёш ўйинчилар машғулотга ҳам қатнай олмаяпти». Самарқандга футбол керак эмасми?
18:17 / 28.02.2024