Путин майда жиноятлар учун қамамасликни таклиф қилди
Россия президенти Владимир Путин Давлат думасига келтирилган зарар қопланганидан сўнг жиноят иши тўхтатиладиган жиноятлар рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди.
Лойиҳада кредитлаш, электрон тўлов воситаларидан фойдаланиб тўлов олиш, суғурта ва компьютер ахбороти соҳаларидаги фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни ана шу рўйхатга киритиш таклиф қилинган. Шунингдек, тадбиркорлик соҳасидаги шартномаларни қасддан бажармаслик, муаллифликни ўзлаштириш, ихтирочилик ва патент ҳуқуқларини бузиш, алдов ёки ишончга кириш йўли билан мулкка зарар етказиш каби жиноятлар содир этилганда зарар тўлиқ қопланган тақдирда жиноят ишини тўхтатиш таклиф қилинган.
Бундан ташқари, ҳужжатда тадбиркорлик соҳасида ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланганлар ёки айбланаётганларни қамоқхонага жўнатишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024