Спорт | 20:30 / 25.11.2018
8530
2 дақиқада ўқилади

«Арсенал» ғалабали йўлга қайтди

Англия Премьер-Лигасининг 13-турида «Арсенал» «Борнмут» устидан ғалабага эришди. Борнмутдаги «Виталити — Дин Корт» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Арсенал» 30-дақиқада «Борнмут» футболчиси Хефферсон Лерма ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши эвазига ҳисобни очганди, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Жошуа Кинг ҳисобни тенглаштирди. Пьер-Эмерик Обамеянг 67-дақиқада Колашинацнинг қанотдан берган узатмасини голга айлантириб, Лондон клубига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, «канонирлар»нинг Премьер-лигадаги мағлубиятсиз серияси давом этди - 11 ўйин. Бунгача Унаи Эмери жамоаси қаторасига 7 ғалабадан кейин қаторасига 3 ўйинда дуранг ўйнаганди. Жамоа барча турнирлар доирасидаги ўйинлар қўшиб ҳисобланганда 17 ўйинда мағлуб бўлмаган.

«Борнмут» учун бу қаторасига учинчи мағлубият бўлди.

Эндиликда «Арсенал» очколари сонини 27тага етказган ҳолда турнир жадвалидаги 5-ўринни сақлаб қолди, «Борнмут» 20 очкоси билан — 8-ўринда.

Англия чемпионати
13-тур
Борнмут – Арсенал 1:2
 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 30, автогол Лерма, 1:1 – 45 Кинг, 1:2 – 67 Обамеянг.
Борнмут – Бегович, Кук, Дэниэлс, Фрэнсис, Аке, Лерма, Гослинг (Кук, 73), Фрэйзер, Брукс (Станислас, 73), Кинг (Муссе, 82), Уилсон.
Арсенал – Лено, Папастатопулос, Холдинг, Колашинац, Мустафи, Мхитарян, Торрейра (Гендузи, 79), Ивоби (Рэмзи, 82), Чака, Беллерин, Обамеянг (Нкетиа, 90).
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (25), Аке (52), Лерма (66).

Мавзуга оид