Хитойда саратонга чалинган ўқувчини қолганлардан алоҳида ўтқазган ўқитувчи ишдан ҳайдалди
Хитойда саратонга учраган 13 ёшли ўқувчини таҳқирлаган ўқитувчи ишидан четлатилди. Шифокорлар Чжоу Сяочжоу исмли ушбу ўқувчида нохожкик лимфома (лимфа тизими саратони) ташхисини қўйишган. Ўқитувчи эса боланинг касаллиги юқумли деган қарорга келиб, уни қолганлардан яккалаб синфнинг энг охирига ўтқазиб қўйган.
Бола кимётерапиядан кейин тикланиш вақтида ота-онасига яқинроқ бўлиш учун янги мактабга ўтказилган. Ўқувчининг отаси бир марта ўғли нима учун оралиқ имтиҳондан баҳо олмаганига қизиқиб кўрганда, ундан ушбу ранжитувчи воқеани эшитган.
Боланинг отасига айтишича, ўқитувчиси унинг касаллигини юқумли деб ҳисоблаб, имтиҳондан ўтишига рухсат бермаган. Шу сабабли бола учта имтиҳонни ўтказиб юборган.
“Сиз 45 дақиқа давом этган имтиҳон вақтида ўғлимнинг бошида нималар кечганини тасаввур қила оласизми? Фарзандим у ерда аҳмоқ каби ўтиришга мажбур бўлган. Унга қанчалик ёмон бўлган”, деб айтган ота.
Отанинг айтишича, фарзанди оиласининг ташвишланишини истамай, мактабда касаллиги ҳақида айтмасликни афзал кўрган. Боланинг оғир дардга чалингани ҳақида ўтган йил маълум бўлган, бироқ кимётерапия эвазига саратонни енгишга муваффақ бўлинган ва ҳозирда бола соппа-соғ. Ўқитувчига нисбатан эса тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:42 / 08.11.2024
Олимлар саратоннинг энг агрессив шаклларини енгиш усулини ўрганди
15:23 / 30.10.2024
Олимлар саратонни сунъий интеллект ёрдамида даволашнинг янги усулини кашф этди
12:10 / 24.10.2024
Ўқувчилар ота-оналари қайси маҳсулот истеъмолига рухсат бермаслиги айтилди
12:58 / 17.10.2024