Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Локомотив» муддатидан аввал Ўзбекистон чемпиони бўлди
Суперлигада 31-турдан ўрин олган яна бир ўйин якунланди.
«Локомотив» ўз майдонида «Пахтакор» билан беллашди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар ҳужумчиси Марат Бикмаев ўйинда дубль соҳиби бўлди.
Бу натижадан сўнг, «Локомотив» 43 очко жамғариб, мусобақа якунланишига 1 тур қолганида чемпионлик унвонини қўлга киритди. «Пахтакор» эса кумуш медаллар билан кифояланадиган бўлди.
«Локомотив» ўз тарихида 3-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Суперлига, 31-тур
26 ноябрь, Тошкент, «Локомотив» стадиони
«Локомотив» - «Пахтакор» 3:2
Голлар: Игорь Йелич 19, Марат Бикмаев (38 пен, 70) - Драган Черан (51), Тиаго Безерра (86)


