Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциялик амалдор Шимолий Кореяга жосусликда гумонланиб ҳибсга олинди
Фото: AFP
Франция Сенатининг архитектура, мерос ва боғлар департаменти раҳбари Бенуа Кеннедей КХДР фойдасига жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда AFP манбага асосан хабар бермоқда.
Амалдор «миллатнинг асосий манфаатларини йўқ қилиш»га қодир бўлган маълумотни хорижий давлатга йиғиш ва топширишда гумонланмоқда, дея айтиб ўтди манба. Париж прокуратураси бу иш юзасидан суриштирувни 2018 йилнинг мартида бошлади. 25 ноябрь куни гумонланувчи ҳибсга олинди.
Бенуа Кеннедей Франция-Корея Дўстлик ассоциациясини бошқаради. У Шимолий Корея ҳақида китоб ёзган ва Корея ярим оролига кўп бора сафар қилган.
Франция Сенати унинг қўлга олингани борасида ҳозирча изоҳ бермади.
Мавзуга оид
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
09:05 / 25.04.2026
Франция океан устида энг қиммат йўлни қурмоқда
09:59 / 24.04.2026
Франция ядровий “соябони”ни НАТО шарқий қанотига кенгайтириши мумкин
10:10 / 21.04.2026