“Одноклассники”да энди фотосуратларга стикер ёпиштириш имкониятингиз мавжуд
Одноклассники ижтимоий тармоғида фотосуратни тармоқда чоп қилишдан олдин унга стикер ёпиштириш имконияти яратилди. Бу хизмат туфайли фойдаланувчилар эсдалик расмларини нафақат ўз дўстлари ва яқинлари билан баҳам кўришлари мумкин, балки уларни ёрқин ҳиссиётлар ва тасвирлар билан бойитишлари ҳам мумкин бўлди. Ушбу имкониятни Android учун ОК иловасида синаб кўришингиз мумкин.
Стикерлар ёрдамида фотосуратни безашингиз, унга кулгили ибора жойлаштиришингиз, ҳаттоки фотосурат ва унга мос келадиган расм билан романтик воқеани тасвирлаб беришингиз мумкин. Бундан ташқари, ОКда машҳур инсонларнинг стикерпаклари ҳам пайдо бўлди, шу туфайли энди ўз фотосуратларингизда юлдузларнинг расмларидан фойдаланишингиз мумкин: IOWA гуруҳининг ижрочиси ёки Илья Лагутенконинг расмлари. Фотосуратни смартфондан юклаб олгандан кейин ва уни чоп этишдан олдин стикерни жойлаштиришингиз мумкин.
Охирги бир ой мобайнида ОК стикерлар пештахтасини сезиларли даражада янгилади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ихтиёрига ўнлаб турдаги стикерпаклар топширилди, фойдаланувчилар улар ёрдамида ўзларининг шахсий хабарларида ҳиссиётларини баҳам кўрмоқдалар: ушбу давр мобайнида юборилган стикерлар сони 10 маротаба ошди.
Шу билан бирга ОКда турли хилдаги қизиқишларга эга инсонлар учун стикерлар яратилди: геймерлар учун, офис ходимлари учун, қариндошларнинг кескин иборалари акс эттирилган стикерлар, ҳаттоки дадил яккашоҳча акс эттирилган стикерлар. Бу имкониятлар орқали ОК фойдаланувчилари ўзларига мос келадиган стикерлар рўйхатини тузишлари ва ҳар қандай вазиятга тўғри келадиган стикерни танлашлари мумкин.
Бундан олдин Одноклассники “Фотомоменты” хизматини ишга туширган эди. Ушбу хизмат орқали смартфонингиздаги махсус танлаб қўйилган фотосуратларни бир клик ёрдамида яқинларингиз билан баҳам кўриш имконияти пайдо бўлди. Янги хизмат яқин пайтларда олинган фотосуратларни жамлаб, чоп этиш учун тайёр альбом ҳолига келтиради ва сизга уларни янгиликлар лентасида чоп этишингизни таклиф этади.
Мавзуга оид
16:20 / 27.12.2023
Қашқадарёда “Odnoklassniki.ru” сайтидаги постларга лайк босган йигитга чора кўрилди
14:44 / 10.06.2023
Навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага “класс” босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди
10:15 / 11.12.2020
«Одноклассники» гуруҳлар учун донатларни қабул қилиш хизматини ишга туширди
13:41 / 22.10.2020