Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда Ўзбекистон туризмини ривожлантириш билан шуғулланувчи сайёҳлик элчисига диплом топширилди
29 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ичан қалъа” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев Эко Шри Маргиантига «Индонезиядаги Ўзбекистон туризмини ривожлантириш бўйича сайёҳлик элчиси» расмий дипломини топширди, дея хабар беради Қўмита матбуот хизмати.
Тадбир дастурида Ўзбекистон билан Индонезия ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Индонезияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини илгари суриш ҳамда туризм ва олий таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 10 февралидан эътиборан визасиз кириш тартиби жорий қилинган мамлакатлар орасида Индонезия ҳам бор эди.
Туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, соҳада етук ва тажрибали мутахассислар тайёрлашдаги ҳамкорликни ривожлантириш ва қолаверса, юртимизнинг туризм салоҳиятини чет элда кенг тарғиб этиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан янгича ёндашув асосида «Tourism brand Ambassador of Uzbekistan (Ўзбекистон туризмини ривожлантириш бўйича сайёҳлик элчиси)» институти жорий қилина бошланди. Бугунга келиб Япония, Жанубий Корея, Исроил, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда Ўзбекистон туризмини ривожлантириш бўйича сайёҳлик элчилари тайинланган.
Шу мақсадда Индонезияда Ўзбекистон туризмини ривожлантириш бўйича давлат қўмитасининг фахрий лавозимига Индонезиянинг энг йирик хусусий университети Гунадарманинг ректори ва Индонезиядаги “Индонезия-Ўзбекистон Дўстлик ҳамжамияти” раиси, профессор Эко Шри Маргианти тайинланди.
Эко Шри Маргианти Тошкент давлат иқтисодиёт университети фахрий профессори унвонига сазовор бўлган. Сўнгги уч йил мобайнида ўзбек олимлари билан биргаликда иккита монография ва ўндан ортиқ илмий мақолалар чоп этган. Монографиялар асосан Индонезиядаги босмахоналарда нашр этилган.
Индонезия аҳолиси жиҳатдан энг кўп мусулмонлар яшайдиган мамлакатдир ва бу давлатнинг фуқаролари Ўзбекистоннинг ислом маданияти меросига катта қизиқиш билан қарашади.
Шу билан бирга, Индонезия давлати Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда кенг реклама кампаниясини олиб бораётган мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026