Жаҳон | 10:48 / 29.11.2018
3177
1 дақиқада ўқилади

НАТО Эстонияда йирик кибермашғулотлар ўтказмоқда

Фото: EPA

НАТО Эстонияда йирик кибермашғулотлар ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА Новости альянс матбуот хизматига асосан хабар берди.

Аниқлик киритилишича, машғулотлар давомида кибермаконда ҳарбий амалиётлар синовдан ўтказилади.

Хабарга кўра, Тарту шаҳрида бўлиб ўтаётган «Киберкоалиция» машқлари Шимолий Атлантика альянси мамлакатларида кибермудофаа бўйича мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг НАТО ҳамда миллий тармоқларни ҳимоя қилиш қобилиятини синаб кўришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО аъзоси бўлган мамлакат армиясини биринчи марта аёл киши бошқариши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид