Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг самолётига аэропортда шикаст етди
АҚШ президенти Дональд Трампга тегишли хусусий самолётга Нью-Йорк яқинидаги Ла-Гуардия аэропортида шикаст етди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Манбаларнинг маълум қилишича, бошқа бир самолёт тўхташ жойига ҳаракатланаётганда Трампнинг Boeing 757 самолёти қанотига тегиб кетган. Ҳеч ким жабрланмаган.
Баъзи маълумотларга кўра, Трампнинг самолётига тегиб кетган самолёт Bombardier Global Express бўлган.
Бу орада Оқ уй матбуот хизмати ва Trump Organization компанияси ушбу воқеага ҳозирча изоҳ бермаган. Бироқ Нью-Йорк ва Нью-Жерси ҳаво ва денгиз портлари бошқармаси самолётлар тўқнашганини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026