Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тадбиркорни 160 минг долларга алдаб кетган шахслар ушланди
2017 йил 24 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи В.Б. ва Яккасарой туманида яшовчи М.А. Сайрам тор кўчасида жойлашган офисда тадбиркор Г.Ш.га 5 000 тонна карбамид кимёвий ўғитини етказиб беришликни ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар сохта ҳужжатлар тайёрлаш орқали фирибгарлик йўли билан ундан жами 248 209 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармаган.
Кейинроқ, олган пулларининг 87 000 АҚШ долларини унга қайтариб, қолган 161 209 АҚШ долларини шу кунгача қайтариб бермаганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, В.Б. ва М.А.лар қўлга олинганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026