22:09 / 30.11.2018
8613

Ўзбекистон чемпионатида бешинчи маротаба легионер футболчи тўпурар бўлди

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Суперлиганинг сўнгги турида «Пахтакор» «Бунёдкор»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Дербидаги дастлабки учта голга мезбонлар ҳужумчиси Тиаго Безерра муаллифлик қилди.

Натижада бразилиялик легионер чемпионатнинг бу мавсумидаги голлари сонини 17тага етказиб, тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқди. 31 ёшли ҳужумчи бу борада жамоадоши Исмоил Гонсалвешни битта голга ортда қолдирди. Юқори учликни эса «Локомотив»нинг 14та тўп киритган ҳужумчиси Марат Бикмаев якунлаб берди (у ўтган мавсум 27та гол билан тўпурар бўлганди).

Безерра Ўзбекистон чемпионатининг 27 йиллик тарихидаги олтинчи хорижлик тўпурар бўлди. Бунга қадар 2009 йилда Ривалдо (Бразилия, 20та гол), 2011 йили Милош Трифунович (Сербия, 17), 2013 йил Александр Пишур (Украина, 19) ва 2014 йилда Артур Геворкян (Туркманистон, 18) барчадан кўп гол уришнинг уддасидан чиққан.

Top