Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Британия F-35 туфайли уришиб қолиши мумкин
Қўшма Штатлар ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар F-35 қирувчиси билан боғлиқ вазият атрофидаги баҳслар туфайли жиддий равишда ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда Sky News хабар тарқатди.
Телеканал маълумотларига кўра, британиялик ҳарбийлар Американинг F-35 қирувчисини сотиб олиш дастурини ўзгартирмоқчи.
Таъкидланишича, Британия фақат денгизда жойлаштирилувчи 138та қирувчи ўрнига А туридаги F-35’ни ҳам сотиб олмоқчи (ер устида жойлашади).
Шу билан бирга, мутахассислар фикрига кўра, бундай қадам мамлакатнинг авиаташув дастурига путур етказади ҳамда Буюк Британияни Қўшма Штатлар кўз ўнгида «хоинга» айлантиради.
Телеканалнинг қайд этишича, АҚШ Британия ҳарбий-денгиз кучларини ўзига тенг келиши мумкин бўлган ягона флот, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон геосиёсий ва иқтисодий манфаатлари туфайли С-400’ни сотиб олгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026