Ўзбекистон | 11:03 / 03.12.2018
5892
2 дақиқада ўқилади

МИБ ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ҳам ҳамкорлик қилади

Фото: KUN.UZ

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарида айтилишича, унга кўра:

Мажбурий ижро бюроси электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан бир қаторда ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ҳам ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ҳар ойнинг 11-санасидан бошлаб ҳар куни Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига сув таъминоти ҳамда кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электрон реестрларини юборади.

Истеъмолчиларни ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид