Жаҳон | 11:36 / 04.12.2018
7268
1 дақиқада ўқилади

Исроил Ливан билан чегарада «Шимолий қалқон» ҳарбий амалиётини бошлади

Фото: REUTERS

Исроиллик ҳарбийлар Ливан билан чегарада «Шимолий қалқон» амалиётини бошлашди. Унинг мақсади «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати жангариларининг мамлакатга кириш йўлларини йўқ қилишдир. Бу ҳақда Исроил армиясининг твиттерида хабар берилди.

Таъкидланишича, ҳарбийлар «Ҳизбуллоҳ» томонидан икки мамлакат чегарасида қазилган туннелларни ҳам йўқ қилишади.

Шунингдек, армия матбуот котиби Ронен Манелис ўз твиттерида ерни қазиш билан машғул бўлган махсус техника ишлари тасвирланган кадрларни жойлаштирди.

Амалиётнинг давомийлиги ва кўлами ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Сурия узра «ҳимоя соябони» Исроил режаларини мураккаблаштириши хабар қилинганди.

Haaretz газетаси шарҳловчиси Амос Харелнинг фикрича, Ил-20 разведкачи самолёти йўқотилгач, Россия вазиятнинг одатдагидек ҳолати ортда қолганини Исроилга аниқ кўрсатди. Харелнинг баёнотига кўра, Исроилда Россия туфайли мушкулликлар келиб чиқаётгани аниқ кўриниб қолди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид