Жаҳон | 20:28 / 04.12.2018
23613
1 дақиқада ўқилади

Италияда мафия етакчиси ва 45 аъзоси қўлга олинди 

Сеттіміно Минео (Spiegel)

Италияда Сицилия мафияси “Коза ностра” етакчиси Сеттимино Минео ва мафиянинг 45 аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда 4 декабрда Palermo.Repubblica нашри маълум қилди. 

Маълум қилинишича, мафиозлар полициянинг Палермо вилоятида ўтказган махсус операцияси натижасида қўлга олинган. Уларга мафияга алоқадорлик, таъмагирлик, қуролни ноқонуний олиб юриш ва бошқа оғир жиноятлар содир этиш айблови қўйилган.

Ҳозирда Сицилия мафияси наркотрафик ва онлайн-казино ҳисобига миллионлаб евро даромад олади.

ОАВ маълумотларига кўра, Минео жуда эҳтиёткор бўлган, мобиль телефонлардан фойдаланмаган, барча учрашувларни шахсан ўзи ўтказган. Аммо уни полицияга ҳайдовчиси сотиб берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид