Петербургда ўзбекистонлик аёл 4 йилга қамалди. У ўз фарзандини сотиб юборган
Санкт-Петербургда суд ўзбекистонлик аёлни янги туғилган чақалоғини сотишга урингани учун уч йил ва саккиз ойга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда шаҳар судлари матбуот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, аёл 7 сентябрь куни фарзандини дунёга келтирган. Моддий қийинчиликлар туфайли болани сотишга қарор қилади. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига маълум бўлган.
Ўзбекистон фуқароси бўлган Нилуфар Абдуллаева тезкор-қидирув тадбири доирасида харидор сифатида ўзини кўрсатган аёлга чақалоқни берган. «Келишув» нархи 280 минг рубль (4 минг доллардан ортиқ)ни ташкил этди. Шундан кейин она қўлга олинди. Чақалоқ олти кунлик бўлган.
Аёлга нисбатан одам савдоси моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Унинг судда аниқлик киритишича, моддий қийинчиликлар туфайли болани сотишга қарор қилган, олинган пуллар эвазига эса ватанига қайтмоқчи бўлган.
Судланувчи Россияда ноқонуний равишда ишлаб, яшаб келган. Шунингдек, маълум бўлишича, аёлнинг эри бўлган, у хотини чақалоқни сотиш режасида бўлганини билмагани айтилади.
Мавзуга оид
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
13:30 / 21.10.2024
Санкт-Петербургда УУА уриб туширилганидан кейин юзлаб уйлар «свет»сиз қолди
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
20:17 / 27.09.2024