20:53 / 04.12.2018
17468

Украиналиклар Россияга киритилмаётгани маълум қилинди

Фото: Петр Сивков / ТАСС

«Россия чегарачилари сўнгги кунларда ўнлаб Украина фуқароларини РФ ҳудудига киритишмади», – деди Украина давлат чегара хизмати бошлиғи Петр Цигикал UA TV телеканали эфирида. 

Унинг айтишича, Киев чеклов жорий этгач, Россия украиналикларни ҳеч қандай тушунтиришларсиз чегарадан қайтариб юбормоқда.

«Россияга 40-50 киши ўтолмаган. Уларга бу борада ҳеч қандай ҳужжат берилмаган», – деди у ва украин чегарачилари россияликларни мамлакатга қўйишмагани учун баённома тузишларини қўшиб қўйди.  

Цигикал шунингдек, мамлакатнинг ўнта областида ҳарбий ҳолат жорий этилганидан сўнг Россиянинг 600 нафар фуқароси Украинага киритилмаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, дипломатик паспорти бўлган, бемор қариндошини кўриш, мусобақа ва маданий тадбирларда иштирок этиш учун келаётган россияликлар Украинага киритилмоқда.

30 ноябрда 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган Россиянинг эркак фуқароларининг Украина ҳудудига кириши борасида чеклов жорий этилганди. 

Top