АҚШда «Панама досьеси»даги тўрт шахсга айблов қўйилди
Америка Қўшма Штатлари Адлия вазирлиги «Панама досьеси»даги тўрт шахсни фирибгарликда айблади. Бу ҳақда маҳкама сайтид маълум қилинган.
Баёнотга кўра, улар Панаманинг Mossack Fonseca & Co глобал юридик фирмаси билан биргаликда жиноий схемаларда қатнашишган.
«Нью-Йорк Жанубий округи судида тўрт кишига қарши киберфирибгарлик, солиқ найранглари, пулларни ювиш ва бошқа жиноятлар бўйича айблов қўйилди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Mossack Fonseca компаниясидан сизиб чиққан маълумотлар туфайли Панама офшор компанияларига эга 50дан ортиқ давлатдан бўлган сиёсатчилар ҳамда тадбиркорларга қарши суриштирув ишлари бошланди. Бу иш «Панама досьеси» номини олди. Кейинчалик Mossack Fonseca компанияси ёпилиши ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024