Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой бутун дунёни бепул интернет билан таъминламоқчи
Фото: Depositphotos
Хитойнинг LinkSure Network интернет-провайдери 2019 йилда LinkSure №1 деб номланган сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда. Сунъий йўлдошни учиришдан мақсад, 2026 йилга келиб бепул глобал интернет хизматларини тақдим этишдир.
Компания мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 272та сунъий йўлдош учиради ва бунинг учун 3 млрд юань(431,1 млн доллар) маблағ сарфлаш режалаштирилган.
«Ушбу режамиздан мақсад, бутун дунё аҳолисини, айниқса, кам ривожланган ва бориш қийин бўлган жойларни бепул интернет билан таъминлашдир», деди LinkeSure компанияси президенти.
Яқинда SpaceX компанияси бепул интернет тақдим этиш учун АҚШ федерал алоқа комиссиясидан 7 518та сунъий йўлдош учиришга рухсат олганди.
Мавзуга оид
18:28 / 03.02.2026
Хитой хавфсизлик нуқтаи назаридан барча электромобилларда яширин эшик тутқични тақиқлади
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026