Жаҳон | 21:47 / 07.12.2018
20695
1 дақиқада ўқилади

Global Terrorism Index: Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

Global Terrorism Index янги рейтингида Ўзбекистон 138 мамлакат ичидан 132-ўринни эгаллаб, энг хавфсиз мамлакатлар қаторидан ўрин олди. Туркманистон ва Беларусь ҳам энг хавфсизлар рўйхатида.

Ироқ, Афғонистон, Сурия, Покистон ва Сомали террорчилар фаолияти ва таҳдиди бўйича энг хавфли мамлакатлар деб топилиб, рейтингнинг дастлабки поғоналаридан ўрин олди.

МДҲ мамлакатларидан Украина 21-ўринда, Россия 34-ўринда, Тожикистон - 74 ва Қозоғистон 75-ўринда қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, рейтинг Сидней университети (Австралия) Иқтисодиёт ва тинчлик институти шафелиги остидаги халқаро экспертлар гуруҳи томонидан тузилган.

Глобал терроризм индекси у ёки бу мамлакат ичидаги террористик фаолият даражасини тўрт асосий кўрсаткич бўйича ўлчайди: террористик ҳодисалар, ҳалок бўлганлар, жабрланганлар сони ва моддий зарар ҳажми.

Мавзуга оид