Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПЕК давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш бўйича бир қарорга кела олишмади
ОПЕКга аъзо давлатларнинг 6 декабрдаги йиғилиши натижаларига кўра нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш бўйича бир қарорга келинмади. Бу ҳақда Саудия Арабистони энергетика вазири Холид ал-Фалиҳ журналистларга маълум қилди.
“Биз ҳануз буни муҳокама қилмоқдамиз”, деб айтган вазир.
Ал-Фалиҳнинг айтишича, 7 декабрда ҳам келишувга келинишига ишонч йўқ. Вазирнинг таъкидлашича, Россия бу келишувни қўллаб-қувватлаши мавҳум бўлиб қолмоқда.
Ал-Фалиҳнинг маълум қилишича, нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 1 млн баррелга қисқартириш муҳокама қилинмоқда. Бироқ бунда асосий муаммо барча иштирокчиларнинг бунга рози бўлиши ҳисобланади.
Ироқ нефть вазири Тамир ал-Ғадбаннинг журналистларга маълум қилишича, “ОПЕК давлатлари орасида бу борада ҳамфикрлик бор, бироқ бу масалани ОПЕКга кирмайдиган давлатлар билан муҳокама қилишни давом эттириш лозим”. “Биз эртанги учрашувга катта умид боғламоқдамиз”, деб қўшимча қилган ал-Ғадбан.
Bloomberg ахборот агентлиги манбаларига кўра, Саудия Арабистони Россияга нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 300 минг баррелга қисқартиришни таклиф қилмоқда, бироқ Россия бу ҳажмни кунига 150 минг баррелдан кўпроққа қисқартирмоқчи эмас.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
19:38 / 28.04.2026
БАА Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК ва ОПЕК+) аъзолигидан чиқади
08:17 / 20.03.2026