Ўзбекистон | 21:00 / 09.12.2018
19814
3 дақиқада ўқилади

Марҳаматлик тадбиркор ўз маблағига қурилган замонавий боғчани давлат тасарруфига ўтказиб берди

Боғчанинг қай даражада қуриб битказилганини суратлар билан ҳам ифода қилиш қийин бўлди. МТМдаги йўлаклар, хоналар, спорт зали, мусиқа зали, чўмилиш ҳавзаси, компьютер хонаси, санузель, қўйингки, ҳаммаси рисоладагидек. Ҳар бир хонадаги ҳар бир деталь дид билан болажонларга мос келадиган тарзда қўйилган.  

Қисқаси, масканда болажонларни худди эртаклардагидек таълим жараёни кутмоқда.

 

Тадбиркор, Қобилжон Обидов бундан бир йил олдин Андижон вилояти, Марҳамат тумани Алитепа маҳалласи ҳудудидаги Давкар ҚВП биносида «Болалар академияси» нодавлат мактабгача таълим муассасаси лойиҳасини амалга ошириш учун ишни бошлаган эди.

8 декабрь куни 150 нафар болага мўлжалланган, барча қулайликларга эга муассасанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

 

Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов ва Эркин Комилов сўз олиб, ўз тилакларини билдиришди. 

Сўнг меҳмонлар масканда яратилган шароитлар билан танишишди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, тадбиркор Қобилжон Обидов ўз маблағларига қуриб битказилган мазкур МТМни тўлиқ давлат тасарруфига ўтказиб берди.  

Айни пайт Марҳамат туманида тадбиркор томонидан бундан бир неча йиллар олдин қурилган шифохона ишлаб турибди.   

                                                                                                Элмурод Эрматов, Андижон
                                                                                                  KUN.UZ мухбири

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид