Жаҳон | 12:10 / 10.12.2018
7343
2 дақиқада ўқилади

Британия ГРУ кибермакондаги махсус амалиётларга алоқадор эканини маълум қилди

Фото: AP

Буюк Британия жамоатлар палатаси ҳисоботида айтилишича, ГРУ кибермаконда махсус амалиётларни амалга оширишда «етакчи роль» ўйнайди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳисоботда гап Россиянинг ФҚХ (Федерал қўриқлаш хизмати), ТРХ (Ташқи разведка хизмати), ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати) ва ГРУ (Россия ҚК Бош штаби Бош бошқармаси) каби куч тузилмаларининг фаолияти ҳақида кетмоқда.

Аниқлик киритилишича, ГРУ 2016 йилда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловлари вақтидаги киберҳужумларга, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги компьютер тизимларини бузиб киришга уринишларга ҳамда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг Солсберида заҳарланишига алоқадордир. Шу билан бирга, расмий идораларнинг маълумотлари ҳужжатда мавжуд эмас, аммо «ГРУнинг 305 нафар тахминий агенти исмини ошкор қилган» Bellingcat ресурсига ҳаволалар бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Кремлга яқин олигархларни белгилаб олгани, Алишер Усмонов ҳам рўйхатда экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид