Жаҳон | 19:44 / 10.12.2018
16835
2 дақиқада ўқилади

Сулейман Керимовнинг самолёти сотувга қўйилди

Фото: Валерия Шарифулина / ТАСС

Россиялик миллиардер ва сенатор Сулейман Керимов фойдаланиб келган навбатдаги самолёт сотувга қўйилди. Бу ҳақда forbes хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, сотувга қўйилган Bombardier Global Express XRS самолёти 2006 йилда ишлаб чиқарилган. Самолёт Бермуд оролларида рўйхатга олинган бўлиб, Нью-Жерси (АҚШ)да туради ва 21,95 млн долларга сотувга қўйилган.  

Бу Керимовга тегишли ягона самолёт эмас. Ўтган йил охирида Malmberg Aviaton авиаброкери сайтида миллиардерга қарашли Boeing BBJ2 авиалайнери сотувга қўйилганди.  

Таъкидланишича, Керимовнинг самолётларини сотишига АҚШ молия вазирлиги томонидан 2018 йил апрелда унга қарши жорий этилган санкциялар сабаб бўлган. 

Шунингдек, санкцияларга тушган UC Rusal раҳбари Олег Дерипаска учта Gulfstream G550 самолётидан воз кечишга мажбур бўлган, самолётлар 30 млн доллардан сотувга қўйилган. Volga Group эгаси Геннадий Тимченко ҳам санкциялар сабабли қийин аҳволда қолган. Gulfstream компанияси шартномавий мажбуриятларни бажармай қўйганлиги учун у Gulfstream G650 самолётидан фойдалана олмаяпти.

Мавзуга оид