Жамият | 21:02 / 11.12.2018
4409
1 дақиқада ўқилади

Андижонда байрамолди ярмаркалари иш бошлади

10 декабрь кунидан Андижон шаҳрининг гавжум ҳудудларида анъанавий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади.

Ушбу ярмаркалар шаҳарнинг 16та ҳудуди ҳамда барча шаҳар-туманларнинг марказларида 2018 йилнинг 10 декабридан 2019 йилнинг 3 январигача ўтказилиши белгиланган бўлиб, 30 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилади. Маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. 

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида ташкил этилган ярмаркаларнинг очилишида шахсан иштирок этиб, аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ярмаркалардаги маҳсулотларнинг сифати билан танишди. Ҳар бир очилиш маросимларида халқ вакиллари билан учрашиб, уларнинг кайфиятлари билан қизиқди.

Харидорларга кўрсатилаётган хизматлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида жойларда турғун савдо расталарида ташкил этилиб, байрамона безатилди. Вилоят деҳқон ҳамда фермерлари етиштирган маҳсулотлар – мева-сабзавот, чорва ва балиқ маҳсулотлари сотувга қўйилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид