Жаҳон | 20:55 / 11.12.2018
12002
2 дақиқада ўқилади

Австралия Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олди – ОАВ

Фото: Reuters

Австралия ҳукумати Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Ушбу қарор миллий хавфсизлик масалалари бўйича тор доирадаги маҳкамада маъқулланган ва 11 декабрда янги бош вазир Скотт Моррисон бошчилигидаги ҳукумат йиғилишида эълон қилинади. Бу ҳақда Австралия ОАВга иқтибос келтирган ҳолда NEWSru Israel интернет-нашри маълум қилди. 

Бироқ Канберра Тел-Авивдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчирмай, у ерда консуллик очиш билан кифояланиб қолмоқчи. 

Австралиянинг SBS телерадиокомпаниясининг юқори мансабдор шахсларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, элчихонанинг Ал-Қудсга кўчирилишидан воз кечишга бунинг учун катта маблағ – 200 млн доллар талаб этилиши сабаб ҳисобланади.

Айни вақтда Ал-Қудсда АҚШ ва Гватемала элчихоналари фаолият юритади. Парагвай элчихонасини Ал-Қудсга кўчиргандан бир неча ой ўтиб уни яна Тел-Авивга қайтарган. Ноябрда қадимий шаҳарда Чехия уйи очилган, бироқ Чехия Европа Иттифоқи сиёсатига қарши бориб, элчихонасини кўчириш ниятидамас.

Шунингдек, Бразилиянинг янги президенти Жаир Болсонару ҳам мамлакат элчихонасининг Ал-Қудсга кўчириш истагини билдирган.

Мавзуга оид