Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:05 / 12.12.2018
11584
1 дақиқада ўқилади
Германиядаги шаҳарнинг кўчаларига шоколад тошди
Германия ғарбидаги Вестённен шаҳри кўчаларига бир тоннага яқин эритилган шоколад оқиб кетди. Бу ҳақда Soester Anzeiger маҳаллий нашри маълум қилди.
Антиқа воқеа маҳаллий қандолатчилик фабрикаси DreiMeister’даги авария сабабли юз берган: бу ерда кичик техник носозлик сабабли шоколад резервуардан оқиб кетган.
Шоколад тезда қотиб қолган ва шу сабабли коммунал хизматлар уни асфальтдан қайноқ сув ва горелкалар ёрдамида кўчиришларига тўғри келган.
Фабрика кун давомида ишчи ҳолатга қайтиши айтилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш