Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия Путин ва Трамп учрашувини қабул қилишга тайёрлигини билдирди
Фото: ФБА
Агарда томонлар ўзаро келиша олишса, Австрия Россия ва АҚШ ўртасидаги учрашувни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Австрия ТИВнинг Россия масалалари бўйича махсус вакили Маргот Клестиль-Лёффлер маълум қилди.
"Бизда бундай учрашувлар ўтказиш бўйича катта тажриба бор, агарда томонлар келиша олишса, биз бундай учрашув учун майдон тақдим этишга тайёрмиз", деди у.
Владимир Путин ва Дональд Трампнинг тўлиқ шаклдаги учрашуви 16 июль куни Хельсинкида бўлиб ўтганди.
Ноябрь ойида Россия ва АҚШ президентлари G20 саммити доирасида Буэнос-Айресда учрашиши кутилганди, аммо Трамп бу учрашувдан воз кечди.
Мавзуга оид
12:04 / 23.01.2026
Россия фойдасига жосуслик: Венада махсус хизмат собиқ ходими устидан суд бошланди
14:12 / 18.01.2026
Трамп эълон қилган илк линкор $22 млрд туриши мумкин
16:04 / 17.01.2026
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:01 / 11.12.2025