Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Саудия Арабистони бизнес-форуми бўлиб ўтди
Фото: Dreamstime
Саудия Арабистонининг савдо-саноат палаталари кенгаши раиси Сами бин Абдуллоҳ ал-Убайдий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Делегация таркибига иқтисодиёт ва савдо соҳаларига жавоб берувчи тузилмалар, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўўжалиги, маъданли захиралар, қурилиш, электроника ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи 20 дан кўпроқ компания вакиллари кирган.
Тошкентда ташриф доирасида Ўзбекистон-Саудия Арабистони бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форум иштирокчилари икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Меҳмонлар Ўзбекистонда инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишишган ҳамда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳақида маълумот олишган. Форумда Ўзбекистоннинг инвестицион, туристик ва экспорт салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтган.
Шунингдек, тадбир давомида икки давлат тадбиркорлари ўртасида В2В шаклида учрашув бўлиб ўтган.
Маълум қилинишича, 2018 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги товар айланмаси 42 млн долларни ташкил қилди.
Мавзуга оид
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026