Жаҳон | 19:31 / 14.12.2018
4932
1 дақиқада ўқилади

Хитой уч ой давомида АҚШдан импорт қилинадиган машиналар учун оширилган бож тўлови олмайди 

Фото: AFP 2018 / Stringer

Хитой ҳукумати АҚШдан импорт қилинадиган автомобиллар учун уч ой давомида оширилган бож тўлови олмайди. Бу ҳақда Хитой молия вазирлиги маълум қилди.

"2019 йилнинг 1 январидан 31 мартига қадар 144 позицияга 25%лик ва 67 позицияга 5%лик оширилган тарифлар тўхтатиб турилади", дейилади вазирлик баёнотида.  

Хитой ва АҚШ шу йилнинг июль ҳамда сентябрь ойларида бир-бирининг импорт қилинадиган қатор товарларига оширилган бож тўловларини жорий этганди.

Аввалроқ Bloomberg Қўшма Штатлар 2019 йил 1 мартгача Хитой товарларига божлар жорий этмаслиги ҳақида хабар қилганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид