Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитой товарларига божларни қачон ошириши маълум бўлди
Фото: Patrick T. Fallon
АҚШ савдо вакилининг офиси Хитой товарларига тариф ставкаларини 200 млрд долларга ошириш бўйича режалаштирилган санани расмий равишда ўзгартирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, божларни 10 фоиздан 20 фоизга ошириш санаси 1 январдан 2 мартга кечиктирилди. Шу билан бирга, божлар ошиши Хитойнинг «технологик» маҳсулотларига, жумладан, ярим ўтказгичлар, босма платалар ва бошқа электрон компонентларга тегишли бўлмайди, уларга ҳозирги вақтда 25 фоизлик божлар амал қилмоқда.
Таъкидланишича, бу ўзгаришлар АҚШ Федерал реестрига киритилган.
Декабрь ойи бошида АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитой товарларига божлар оширилишини 90 кунга кечиктириш ҳақида қарор қабул қилди. Шунга қарамай, АҚШ агар бу муддат ичида томонлар музокаралар ва икки томонлама муносабатларда жиддий ўзгаришга эришмаса ҳамда аниқ ҳаракатлар кузатилмаса, божларни яна оширишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитой товарларига божлар бўйича бир қарорга келгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:26 / 03.02.2026
Трамп Ҳарварддан миллиард доллар «товон пули» талаб қилди
22:20 / 03.02.2026
“АҚШ элитасига ҳам ички, ҳам ташқи ишончсизлик ортяпти” — таҳлилчилар Эпштейн иши ҳақида
21:43 / 03.02.2026
Украина Европа ва АҚШ билан келажакда Россияга ҳарбий жавоб чораларини келишиб олди
19:54 / 03.02.2026