Жамият | 00:35 / 15.12.2018
34800
1 дақиқада ўқилади

Самолёт бортида топилган инсон юраги сабабли аэропортга қайтарилди

Фото: РИА Новости

АҚШнинг Southwest Airlines лоукостерининг Сиэттл – Даллас рейсини бажараётган самолёт экипажи бортда инсон юраги топилгандан кейин аэропортга қайтишга мажбур бўлган. 

Кўчириб ўтказишга мўлжалланган органларни ташиш учун контейнер Сиэттлга Калифорниядан етказилган, бироқ қандайдир сабаб билан самолётдан тушириш ёддан кўтарилган.   

BBC’нинг маълум қилишича, юрак муайян мижозга кўчириш учун мўлжалланмаган бўлган. Жарроҳлар ундан келгуси процедуралар учун клапанни чиқариб олишлари керак бўлган. Бироқ кутилмаган топилма самолёт экипажи сардорини Сиэттлга қайтишга мажбур қилган, чунки кўчириб ўтказилиши керак бўлган орган узоқ сақлана олмайди.

Аниқланишича, бу қарор тўғри бўлган. Кейинроқ трансплантация қилинадиган органларнинг махсус марказида маълум қилинишича, органни ўз вақтида етказишга муваффақ бўлинган ва шу сабаб уни зарур процедураларда қўллаш мумкин. Юрак солинган контейнерни ким ва нима учун самолётда қолдиргани маълум қилинмаган. 

Мавзуга оид