Жаҳон | 16:03 / 17.12.2018
6734
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва «Толибон» вакиллари БААда учрашув ўтказмоқчи

«Толибон» ҳаракати вакиллари АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Geo TV телеканали толиблар матбуот котиби Забиулло Мужоҳидга асосланиб хабар берди. 

Каналнинг хабарига кўра, Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган учрашувда шунингдек, БАА, Покистон ва Саудия Арабистони делегациялари ҳам иштирок этади.

Айни пайтда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод қатор мамлакатлар бўйлаб турне ўтказмоқда. У турне доирасида Афғонистондаги низони тинч йўл билан ҳал қилиш истиқболларини муҳокама қилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид