Жамият | 18:10 / 17.12.2018
5415
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тадбиркорни ойнага ишлов бериш ускунаси баҳонасида алдаб кетишди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 15 декабрь куни тушган ҳужжатларга кўра, шу йил февраль ойида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.И. Олмазор туманида жойлашган “Glass Silver” МЧЖ биносида шу МЧЖ иш юритувчиси С.Т.га ойнага ишлов бериш ускунасини ясаттириб беришини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у олдиндан 4 000 АҚШ долларини олиб кетган ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Кўрилган чоралар натижасида М.И. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид