Жаҳон | 19:00 / 17.12.2018
4577
1 дақиқада ўқилади

Хитойда завод ёниши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP 2018 / Stringer

Хитойнинг Хэнань вилояти, Шанцю округидаги заводлардан бирида юз берган ёнғин оқибатида 11 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазирлигида маълум қилинган.

Ёнғин 17 декабрь маҳаллий вақт билан соат 11.11да бошланган. Бу вақт Huahang Xiandai Nongmu компаниясига тегишли завод ҳудудида компаниянинг 11 ходими бўлган. Соат 14.15га келиб ёнғинни назорат остига олишга муваффақ бўлинган.

Дастлаб ўт ўчирувчилар ичкаридаги барча одамларни топишга муваффақ бўлишгани, бироқ 7 киши шифохонада жон бергани маълум қилинган. 

Фото: AP Photo / Xinhua

Ёнғиннинг аниқ сабаби ҳали ўрнатилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга 3 ходимнинг хавфсизлик техникаси қоидаларини бузгани олиб келган бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид