Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах аккумулятор заводи акцияларининг назорат тўплами қанчага сотилмоқда?
Фото: uzavtosanoat.uz
Декабрь ойида Жиззах аккумулятор заводини хусусийлаштириш бошланди. Июнь ойида президент Шавкат Мирзиёев корхонани янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида қарорни имзолаганди. Чоралар ичида хорижий инвесторларга устав фондидаги назорат тўпламини сотиш ҳам бор.
MilkSarmoyaBrokerlikUyi инвестицион воситачи заводнинг 51,78 фоиз акцияси 38 601 936 дона миқдорида умумий қиймати 93 845 166 610,0 сўмга биржа савдоларига қўйилгани ҳақида маълумот берди. Акцияларни сотиш нархи 2431,10 сўмни ташкил этади.
Бу ҳукумат йирик корхоналарни акцияларини биржада сотиш ҳисобидан соғломлаштиришга қарор қилаётган биринчи ҳолат эмас - январь бошида Хитойнинг Xuzhou Construction Machinery Co.Ltd компанияси «Урганч экскаватор» заводи акциялари 51 фоизини сотиб олиши маълум бўлди. Май ойида акциялар чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах аккумулятор заводи устидан назоратни сотиш кечиктирилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:50 / 03.02.2026
Янги Жиззах шаҳри қурилади
20:38 / 30.01.2026
Жиззахда туризм мажмуалари ташкил этилади, Арнасой аэропорти кенгайтирилади
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:57 / 07.01.2026