Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон энергетиклари бир ярим мингга яқин хонадон учун қўшимча тармоқни ишга туширди

Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси куз-қиш мавсумида аҳоли ҳамда иқтисодий-ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш йўлида қатор ишларни амалга оширмоқда.



Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси Бобур бўлими тасарруфидаги подстанция “Такавой” фидери орқали шаҳардаги Пахтакор, Шодлик, Меҳнат, Хурсандлик, Найзақайрағоч МФйларини электр энергияси билан таъминлайди. Фидерда 31 дона трансформатор пункти бўлиб, улар 2568та хонадонга хизмат кўрсатар эди. Ҳозирда мазкур линиянинг юкини енгиллатиш мақсадида қўшимча тармоқ қуриш ишлари якунига етказилди.


“Аҳоли хонадонларига қулайлик яратиш учун қурилаётган қўшимча тармоқ учун 4 километр узунликдаги АС-50 маркали очиқ сим,50 дона траверс, 330 дона изолятор, бетон таянчлари сингари мосламалар ишлатилиб, 40 нафардан зиёд мутахассисларимиз иш олиб бордилар. Бажарилган ишлар самараси натижасида 1300 тага яқин хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланди”, – дейди вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси ўринбосари Сардорбек Юсупов.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири