Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:53 / 19.12.2018
5798
1 дақиқада ўқилади
АҚШда ўқотар жароҳатлардан ҳалок бўлганлар сони 50 йиллик максимумга етди
Фото: Shutterstock
АҚШда 2017 йилда ўқотар қуролдан ҳалок бўлганлар сони охирги 50 йилдаги рекорд даражада бўлди. Бу ҳақда New York Times нашри маълум қилди.
2017 йилда ўқотар қуролдан ҳалок бўлганлар 39773 кишини, яъни ҳар 100 минг кишига 12 кишини ташкил қилган. 2016 йилга нисбатан бу кўрсаткич мингдан кўпроқ кишига ошган.
Бу рақам учинчи йил ошиб бормоқда. Таъкидланишича, бунгача ушбу кўрсаткич 2000-йиллар давомида ва жорий ўн йиллик бошида барқарор бўлиб келган.
Мавзуга оид
09:37
Трамп муҳим минераллар захираси яратилишини эълон қилди
07:58
АҚШ давлат қарзига эгалик: энг йирик давлатлар рейтинги
22:57 / 02.02.2026
Трамп Россия нефтидан воз кечиш эвазига Ҳиндистон учун божларни пасайтирди
17:29 / 02.02.2026