Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ миграция ҳақидаги глобал келишувни қўллаб-қувватлади
БМТ Бош ассамблеяси миграция ҳақидаги глобал келишувни қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди ва уни Марокаш келишуви деб аташга қарор қилди. Ушбу резолюцияга 152 та давлат овоз берган, келишувга қўшилмаган давлатлар – АҚШ, Венгрия, Исроил, Польша ва Чехия унга қарши чиққан.
Бош ассамблея раиси Мария Фернанда Эспиноса ҳозирда муҳожирлар муаммоларидан одам савдогарларигина фойдаланаётгани, айниқса бу ҳолат аёллар ва болаларга тааллуқли. “Ўйлайманки, келишув муҳожирларни ҳимоя қилиш баробарида уларни қабул қилувчи давлатларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Мажбуриятларимизни аниқ ҳаракатларга айлантириш вақти келди”, деб айтган Эспиноса.
Хавфсиз, тартибга солинган ва назорат қилинувчи миграция бўйича глобал келишув 10-11 декабрда Марокашда ўтган БМТ анжуманида маъқулланган. Юридик мажбурловчи бўлмаган бу ҳужжат АҚШдан ташқари, БМТга барча аъзо давлатлар билан мувофиқлаштириб олинган. Пакт миграция жараёнларининг салбий омилларини минималлаштириш, муҳожирларни ҳимоя қилиш ва интеграция қилиш масалаларини қамраб олади.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
11:55 / 02.07.2026