Спорт | 20:30 / 19.12.2018
22133
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо истеъфодан кейин илк интервьюни берди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо 18 декабрь куни истеъфога чиқарилганидан сўнг, илк маротаба журналистлар билан мулоқот қилди.

«Манчестер Юнайтед» менсиз ҳам буюк келажакка эга, мен ҳам «Манчестер Юнайтед»сиз келажакка эгаман. Ҳеч ким билан ҳиссиётларим тўғрисида гаплашмоқчи эмасман, ҳатто мухлислар билан ҳам. Ҳаммаси тугади. Мен шунақаман.

Мен ўтган ишларни муҳокама қилган, айбдорларни тилга олган мураббийларни танқид қилганман. Мен ундай эмасман. Сиз журналистлар ҳам мени ҳурмат қилишингиз лозим.

Ҳозирча футболга қайтмайман. Ўз билганимча яшамоқчиман. «Манчестер Юнайтед» ўтмишда қолди», – деди Моуриньо.

Моуриньо «Манчестер Юнайтед»га 2016 йил ёзда келган эди. У жамоа билан Англия Суперкубоги, Лига Кубоги ва Европа Лигасида ғалаба қозонди.

Мавзуга оид